Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Хаби Алонсо: «Мен «Реал»нинг ўйини Мбаппега боғланиб қолган деб айтмасдим»

Баҳо:
+ | -

“Реал” бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг “Хетафе” устидан қозонган ғалабаси (1:0) ва Килиан Мбаппенинг жамоадаги роли ҳақида фикр билдирди.

— “Хетафе" майдонида ўйнаш осон эмас. Бу ерда курашиш ва характер кўрсатиш керак. Баъзи ўйинлар томошабоп бўлмаслиги мумкинлигини тушуниш лозим. Биз диққатни йўқотмадик ва керак бўлган ишни бажардик. Белбоғларни маҳкамлаб ўйнашга тўғри келди, чунки бу ўйин гўзал бўлмаслигини билардик — шундай бўлди ҳам. Аммо бу ғалаба бизга ҳафтани яхши кайфиятда бошлаш имконини берди.

Мен "Реал"нинг ўйини Мбаппега боғланиб қолган деб айтмасдим. Биз фақат унинг жамоамизда эканидан хурсандмиз. У голлари ва ўйиндаги иштироки билан ҳал қилувчи рол ўйнаяпти. Бироқ унинг голлар ортида бошқа кўп муҳим ишларни бажараётган жамоадошлари ҳам бор. Ҳар бир футболчи жуда муҳим,” — деди Алонсо Marca нашрига берган интервьюсида.

Ҳозирги вақтда “Реал Мадрид” Испания чемпионати жадвалида пешқадам бўлиб турибди — жамоа 24 очко жамғарган. Кейинги турда “Қироллик клуби” “Барселона”га қарши баҳс олиб боради.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:40, 20.10.2025.
Ўқилди: 1064 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.