Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Тел-Авив дербиси қолдирилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Тел-Авив дербиси мухлислар томонидан юзага келган тартибсизликлар туфайли бекор қилинди.

Полиция Исроил чемпионати доирасидаги “Маккаби” ва “Хапоэл Тел-Авив” ўртасидаги ўйин ўтказилиши керак бўлган стадиондаги шароитни хавфли деб эълон қилди.

Мухлисларнинг пиротехника воситалари ва тутунли бомбалардан фойдаланиши туфайли арена тутунга тўлиб кетди.

Исроил полицияси хабарига кўра, ҳодисаларда уч нафар полициячи ва беш нафар мухлис жароҳатланган.

Бундан ташқари, бир нечта мухлислар стадион ташқарисига шиша ва тошлар улоқтиришган. Беш киши ҳибсга олинди. Ўйин бекор қилинди.

Киритилди: 16:59, 20.10.2025.
Ўқилди: 1005 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик