Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақасига тайёргарлик режалари муҳокама қилинди

Баҳо:
+ | -

Юртимиз сўнгги йилларда ФИФА ва ОФК миқёсидаги йирик мусобақаларни қабул қилиш борасида катта қадамлар ташламоқда. Хусусан, тарихда илк бор 2029 йилда аёллар ўртасидаги Осиё кубоги Ўзбекистонда ўтказилади. Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида мазкур мусобақага тайёргарлик режалари муҳокама қилинди. Учрашувда ЎФА раҳбарияти, ОФК бош котибининг ўринбосари Шин Ман Гил, ОФК мусобақаларни ташкил этиш бўлими бошлиғи Аваз Бердиқулов ва мусобақаларни ўтказиш менежери Хинан Йин иштирок этди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов Ўзбекистонда аёллар футболини ривожлантириш алоҳида стратегия асосида амалга оширилаётганини таъкидлаб, 2029 йилги Осиё кубоги ўзбекистонлик аёл-қизлар учун катта мотивация бўлишини қайд этди. Шунингдек, маҳаллий ташкилий қўмита мусобақани юқори савияда ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилишини маълум қилди.

ОФК бош котибининг ўринбосари Шин Ман Гил Ўзбекистон йирик мусобақаларни ўтказиш бўйича катта тажрибага эга эканини таъкидлаб, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги қитъа мусобақалари юқори савияда ўтказилганини эътироф этди. У, шунингдек, 2029 йилги Аёллар Осиё кубоги ҳам тарихдаги энг яхши мусобақалардан бирига айланишига ишонч билдирди.

Учрашув давомида ОФК ва ЎФА вакиллари 2029 йилгача амалга ошириладиган ишлар режасини муҳокама қилдилар. Жумладан, мезбон ҳудудлар ва стадионларни аниқлаш, мусобақа рамзлари ва логотипларини яратиш, қуръа ташлаш маросими ҳамда учрашув саналарини белгилаш, машғулот майдонлари, транспорт, логистика, меҳмонхоналар, хавфсизлик, медиа, транслация ва промошн каби йўналишлардаги кейинги режалар кўриб чиқилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 07:35, 21.10.2025.
Ўқилди: 837 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.