Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

ЎзПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди: Суперлига ўйинлари интенсивлигини ошириш ва бир қатор масалалар муҳокама қилинди

Баҳо:
+ | -

Кеча — 20 октябрь куни Ўзбекистон профессионал футбол клублари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда 2026 йилги мавсум юзасидан бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Айни вақтда Ўзбекистонда ОФК лицензиясига эга чиққан 17 та клуб мавжуд. Уларнинг 16 таси Суперлига иштирокчилари ҳисобланади. Пролига клублари орасидан фақатгина "Локомотив" лицензиялаш талабларини бажара олган. Шундан келиб чиқиб, Лига учрашувни улар иштирокида ташкил этди.  

Бир ҳафта муқаддам Лига проф клубларга “Суперлига регламенти-2026” лойиҳасини тақдим этганди. Унда бир қатор сезиларли қўшимчалар назарда тутилган. Кечаги учрашувда бу ҳақда юзасидан фикр алмашилди. Тахминан 4 соат давом этган йиғилиш давомида Лига ва клублар бир қатор масалаларда келишувларга эришди, эндиликда регламентдаги айрим масалалар Ассоциация иштирокида кўриб чиқилади ва шундан кейин унинг якуний варианти тасдиқланади.

Қуйида учрашувдан ўрин олган мавзулар билан танишиш мумкин:  

- Суперлига-2026 тақвими;
- Суперлига қуръасининг янги механизми;
- Суперлига стадионларида ВАР марказларини ташкил этиш масаласи;
- Суперлига стадионларини парваришлаш ва уларга техника жалб этиш масаласи;
- Суперлига клублари қошидаги футбол мактаблари масаласи;
- Суперлига клублари тарбияланувчиларини рўйхатдан ўтказиш масаласи;
- Суперлига клублари футболчиларининг майдондаги ҳаракати ва физиологик ҳолатини таҳлил қилувчи компаниялар билан ишлаш масаласи;
- Суперлига ўйинлари интенсивлигини ошириш, антифутбол ҳолатларига қарши курашиш ва тоза ўйин вақтида сезиларли ўзгаришларга эришиш масаласи;
- Суперлига телетрансляцияси масаласи;
- Тартиб-интизом қўмитаси масаласи;
- Стадионлар бўйича ишчи гуруҳ масаласи;
- “Суперлига регламенти” юзасидан муҳокама.

Йиғилишда муҳокама қилинган мавзулар тўлиқ баёнлаштирилади ва Лига унда қабул қилинган қарорлар, жиддий муҳокамаларга сабаб бўлган мавзуларни конкретлаштириш устида ишлайди. Бу бўйича ҳар қандай янгилик Лига саҳифаларидан ўрин олади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 11:15, 21.10.2025.
Ўқилди: 1019 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.