Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Россиялик теннисчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Баҳо:
+ | -

Россиялик теннисчи Мария Тимофеева эндиликда халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда “Forbes.ru” нашри хабар берди.

Тимофеева Москвада туғилган, бироқ Словенияда шуғулланиб келади. У 2023-йилда Будапештда бўлиб ўтган WTA-250 турнирида ғалаба қозониб, ўзининг илк совринини қўлга киритган. Тимофеева 2024-йилги  Australian Open мусобақасида саралашдан ўтиб, асосий тўрда тўртинчи босқичгача етиб борган. Шунингдек, у Маями ва Будапешт турнирларида ҳам яхши натижалар қайд этган. Мария 19 октябрь куни Португалияда бўлиб ўтган ITF турнирида (W75) чемпионликни қўлга киритди.

Ҳозирда 21 ёшли спортчи WTA рейтингида 146-ўринни эгаллаб турибди. Унинг фаолиятидаги энг юқори кўрсаткич 2024-йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда Мария 93-ўриндан жой олган эди.

Россия теннис федерацияси раҳбари Шамил Тарпишчев йил бошида россиялик спортчилар бошқа мамлакатлар номидан турнирларда қатнашиши мумкинлигини айтган эди. Бу ҳолат Россияда мусобақаларнинг йўқлиги ва молиявий муаммолар билан боғлиқ.

Маълумот учун, 2022-йилдан бошлаб ITF Россия ва Беларусь теннис федерацияларининг аъзолигини тўхтатган ва бу давлатларда турнирлар ўтказишни тақиқлаган. Шунга қарамай, ATP ва WTA россиялик теннисчиларга нейтрал мақомда иштирок этишга рухсат берган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:46, 21.10.2025.
Ўқилди: 2163 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.