Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Баҳрайн-2025. Ўзбекистон футзал терма жамоаси мусобақани Афғонистонга қарши ўйин билан бошлайди

Баҳо:
+ | -

Икки кундирки, сайёрамизнинг энг катта қуруқликка эга ҳудуди — Осиё спорт мухлисларининг диққат-эътибори Баҳрайн мамлакатига қаратилган. Баҳрайн қироллиги қитъа ёшларининг энг йирик спорт анжумани — III Осиё ёшлар ўйинларига старт берилди. Спортнинг 28 йўналиши бўйича қитъамизнинг энг кучли, иқтидорли ёшлари қарийб икки ҳафта мобайнида ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Осиё ўйинларининг футзал турида мамлакатимиз шарафини ҳимоя этадиган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “А” гуруҳида мусобақа мезбони — Баҳрайн, шунингдек, Афғонистон ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши майдонга чиқади. Дастлабки учрашув 24 октябрь санасида Афғонистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган футзал баҳслари Баҳрайн мамлакатининг шимолий қисмида жойлашган Иса Таун шаҳридаги 3600 томошабинга мўлжалланган “Халифа спорт сити” мажмуасида бўлиб ўтиши эълон қилинди. Терма жамоамиз Баҳрайнга бугун тунда учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинлари футзал баҳслари 2026 йили Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида бўлиб ўтадиган IV Ёзги Ёшлар Олимпиадаси учун саралаш мусобақаси вазифасини ўтаб беради.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 21:14, 21.10.2025.
Ўқилди: 994 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.