Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Испанияда «Барселона»нинг қарзлари қанча экани ошкор этилди

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" клубининг бошқа жамоалар олдидаги умумий қарзи тахминан 159 миллион еврони ташкил этади, деб хабар бермоқда Foot Mercato нашри.

Футбол клубининг молиявий аҳволи ҳануз танг ҳолатда. Президент Жоан Лапорта томонидан клуб иқтисодиётини барқарорлаштириш учун активларни сотиш ва тижорий келишувлар орқали кўрилган чораларга қарамай, «Барселона» Ла Лига молиявий фэйр-плей қоидаларига риоя этишда қийналишда давом этмоқда.

Манба маълумотларига кўра, ўтган мавсум якунига кўра «Барселона» солиқлар тўланганидан сўнг 17 миллион евро миқдорида зарар қайд этган. Клуб аъзолари билан бўлиб ўтган йиғилишда раҳбарият сўнгги йиллардаги трансферлар билан боғлиқ Европа жамоалари олдидаги қарзлар ҳақида ҳисобот тақдим этган.

Маълумотларга кўра, каталон клуби ҳали ҳам «Манчестер Сити»га Ферран Торрес учун 13 миллион евро, «Бавария»га эса Роберт Левандовски учун 10 миллион евро қарздор.

Энг йирик тўловлар Дани Ольмонинг трансфери билан боғлиқ — яқин муддатда 19 миллион евро ва узоқ муддатда яна 15 миллион евро тўланиши кутилмоқда. Шунингдек, «Барселона» Бразилиянинг «Паранаэнсе» клубига Витор Роке учун 17 миллион евро тўлаши лозим.

Жами трансфер қарзлари 159 миллион еврога етган. Кредиторлар рўйхатига француз клублари ҳам кирган: «Бордо»Жюль Кунде тайёргарлиги учун 359 минг евро, ҳаваскор «Ла Бред» клуби эса 80 минг евро олиши керак. Шунингдек, «Ренн» клуби Рафинья трансфери билан боғлиқ 32 минг евро тўловни кутаяпти. «Барселона» эса ҳали ҳам «Лидс» жамоасига ушбу футболчи учун 42 миллион евро қарздор ҳисобланади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 21:40, 21.10.2025.
Ўқилди: 3386 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.