Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Максим Шацких: «Рақибнинг услуби ва кучи асосида учрашувга тайёргарлик кўрдик»

Баҳо:
+ | -

Эртага “Андижон” ОЧЛ 2 доирасида Баҳрайннинг “Ал-Холидия” жамоасини қабул қилади. Бугун “Бобур арена” стадионида учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда "Андижон" устози Максим Шацких ва ҳимоячи Шаҳзод Азмиддинов иштирок этдилар.

Максим Шацких: “Хайрли кеч. Эртанги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, шуни айта оламанки, биз эртанги учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибни таҳлил қилганимизда бу жамоани гуруҳимиздаги жамоалар ичида, ўтган сафарги рақибимиз — Қатар клубидан кучлироқ деб айта оламан. Ўйин ташкил этиш жиҳатидан ҳам яхши жамоа. Жисмонан бақувват футболчиларига эга ва тезкор жамоа. Умид қиламанки, эртага биз ўзимизга керакли бўлган натижани қўлга киритамиз. Рақибнинг услуби ва кучи асосида учрашувга тайёргарлик кўрдик. Умид қиламан, эртага мухлисларимиз олдида яхши натижа кўрсатамиз.”

Шаҳзод Азмиддинов: “Ассалому алайкум. Жамоамизнинг кайфияти зўр. Ўйинга келадиган бўлсак, бу гуруҳимиздаги энг қийин учрашувлардан бири бўлади. Қўлдан келганича ҳаракат қилиб, "Бобур арена"да уч очкони қўлга киритишга интиламиз. Мураббийлар штаби билан рақибнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини ўрганиб чиқдик. Ҳамма мухлисларни кутамиз ва уч очко "Бобур арена"да қолади, деган умиддаман”.

— Охирги учрашувларда ҳимояда муаммолар борлиги кўриляпти. “Шўртан”ни мағлуб этган бўлса ҳам, дарвозадан голлар ўтказиб юборди. Қисқа фурсат ичида ҳимоядаги муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилиндими?

Максим Шацких: “Ҳар бир машғулотда айнан шу чизиққа эътибор берамиз. Хато қилмасликка ҳаракат қиламиз. Олдинги учрашувдаги хатолар тактик эмас, балки техник хато эди. Барчамиз инсонмиз ва шундай хатолар бўлиши табиий. Машғулотлар давомида шунинг устида ишладик. Ўйлайманки, эртага олдинги ўйинда қилган хатоларимизни такрорламаймиз.”

— Исмоил Акинаде қандай ҳолатда? Балки у эртага майдонга тушар?

Максим Шацких: “Ҳар куни майдонга қайтиш учун машғулотларда тер тўкиб ишламоқда. Эртага у асосий таркибда майдонга тушадими ёки захирадами — айта олмайман. Қолаверса, эртанги учрашувда "Бобур арена"гаa кўплаб мухлисларимиз келишларини кутамиз. Чунки уларнинг қўллаб-қувватлаши бизга жуда зарур.”

— “Ал-Холидия” ўтган турда ғалаба қозонди ва сиз рақибни ўрганиб чиққанингизни айтдингиз. Сиз учун рақиб сафида қайси футболчи хавфли туюлди?

Шаҳзод Азмиддинов: “Уларни кўриб чиқдик. Ҳамма ўйинчилари кучли. Олдинги чизиқдаги 99-рақамли футболчиси бақувват ва тезкор экан. Ўша футболчини "ушлаш"га ҳаракат қиламиз. 19-рақамли футболчиси ҳам яхши экан — паслари аъло. Худо хоҳласа, биз тайёрмиз, нолга "ушлаш"га ҳаракат қиламиз. Худога шукр, ҳали Осиё Чемпионлар лигасида гол ўтказиб юбормадик. Охиригача шу темпда давом этамиз”.

— “Шўртан” билан учрашувда йигитларда руҳий ёки асабий чарчоқ бўлдими? Эртаги ўйинда жамоанинг руҳий ҳолати қандай?

Шаҳзод Азмиддинов: “Ҳар томонлама тайёрмиз. ОЧЛ — ўз номи билан катта мусобақа. Ҳамма бунга бошқача кайфият билан тушади. Худо хоҳласа, ҳамма тайёр. Уч очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз”.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:00, 21.10.2025.
Ўқилди: 1225 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8724]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3793]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3706]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3488]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2719]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2200]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1854]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1534]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1484]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик