Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Манчестер Сити» «Барселона» ҳимоячиси учун қайта ҳаракат бошлади

Баҳо:
+ | -

Каталония нашри E-Notíciesнинг хабар беришича, «Барселона» жамоаси ҳимоячиси Алехандро Бальде «Манчестер Сити»нинг трансфер рўйхатига киритилган.

Манба маълумотларига кўра, Бальде хизматларига шахсан «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола қизиқиш билдирган. У ушбу масала юзасидан «Барселона» спорт директори Деку билан мулоқот олиб борган.

Маълумот учун, 2023 йили ҳам «Манчестер Сити» Бальдени сотиб олишга ҳаракат қилган, аммо каталонияликлар таклифни рад этган эди.

Ҳозирги пайтда трансфер амалга ошиши жуда кам эҳтимолли деб баҳоланмоқда, чунки «Барселона»нинг молиявий аҳволи барқарорлашган ва Бальде жамоанинг асосий етакчиларидан бирига айланган.

Шу билан бирга, Гвардиола ўз услубига мос ҳимоячи сифатида Бальдени идеал номзод деб ҳисоблайди ва у учун курашни тўхтатмоқчи эмас.

Маълумот учун: 21 ёшли испан ҳимоячининг «Барселона» билан тузган шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 60 миллион еврога тенг.

Киритилди: 12:12, 22.10.2025.
Ўқилди: 2129 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5601]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [4486]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3417]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2746]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2507]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2261]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2148]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2097]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1767]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1678]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик