Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Флик: "Фермин "Барселона" учун жуда муҳим ўйинчи"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа яримҳимоячиси Фермин Лопеснинг даражаси ҳақида фикр билдирди.

Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган ўйинда "Барселона" Грециянинг "Олимпиакос" клубини 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Лопес ҳет-трик қайд этди.

"Фермин Лопеснинг салоҳияти катта. Биз доим унинг "Барселона"да қолишини истаганмиз. У серғайрат футболчи, бошқалардан ажралиб туради. Бу биз учун жуда муҳим ўйинчи", - дея Фликнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Жорий мавсумда 22 ёшли испаниялик барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда еттита ўйин ўтказди. Бу оралиқда у бешта гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 15:30, 22.10.2025.
Ўқилди: 891 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик