Кириш Регистрация

"Бавария" Компани билан музокаралар қандай ўтганини айтиб берди

Баҳо:
+ | -

Куни кеча "Бавария" бош мураббий Венсан Компани билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди. Бельгиялик мураббий 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган шартнома тузди.

Чемпионлар Лигасидан ўрин олган "Брюгге"га (4:0) қарши ўйин якунлангач, журналистлар клуб бошқаруви раиси Ян-Кристиан Дризендан музокараларни қандай сир сақлаганини сўрашди.

"Одатда клубимиз Швейцария пишлоғидек илма-тешик бўларди, аммо бу сафар ҳеч нарса сизиб чиқмади. Биз энг муҳим ходим билан шартномани узайтирганимиздан жуда хурсандмиз ва ҳеч нарса оммага ошкор қилинмаганидан жуда мамнунмиз. Музокаралар узоқ давом этмади. Иккала томон ҳам бошланган ишни давом эттиришни хоҳлади - биз узоқ муддатли ҳамкорликка интиламиз," - деди Дризен DAZN’га берган интервьюсида.

Венсан Компани "Бавария"ни 2024 йилнинг ёзида қабул қилиб олганди.

Киритилди: 08:26, 23.10.2025.
Ўқилди: 447 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик