29 ёшли Андреас Кристенсен ёзда "Атлетико"га ўтиши мумкин. Футболчининг "Барселона" билан шартномаси мавсум охирида якунланади - уни узайтириш бўйича музокаралар ҳозирда олиб борилмаяпти.
Ҳимоячи "Барселона"да тўртинчи йилни ўтказмоқда - Ханс-Дитер Флик даврида у асосий таркибга камдан-кам киритилмоқда. Ўтган мавсумда у Ла Лигада атиги бешта ўйин ўтказди.
Каталонияликлардан олдин Кристенсен беш йил Англия чемпионатида ўйнаган - "Челси"да ротация ўйинчиси бўлган. Шунингдек, у Дания терма жамоасининг асосий ҳимоячиси ҳисобланади - 94 та ўйин.













