Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ретеги нима учун Европанинг топ-клубидан кўра Саудия Арабистонини афзал кўрганини айтди

Баҳо:
+ | -

"Аталанта"нинг собиқ ҳужумчиси Матео Ретеги фаолиятини Европада давом эттириши мумкин эди. Июль ойида 26 ёшли футболчини Саудия Арабистонининг "Ал-Қодисия" клуби 68 млн евродан кўпроқ маблағ эвазига трансфер қилди. Ҳужумчи "Милан"га ўтиши мумкинлигини тан олди.

"Милан" хизматларимдан манфаатдор эди. Биз музокаралар ўтказдик, аммо "Ал-Қодисия"да мени кўпроқ ўз сафига қўшиб олишни исташди," - дея Италия терма жамоаси футболчисининг сўзларини келтиради журналист Николо Скира.

Матео Ретеги А Сериянинг ўтган мавсумида энг кўп гол урган футболчига айланди. Италиялик футболчи ҳозирги жамоаси сафида 6 та ўйинда 3 та гол урди, унинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 08:19, 24.10.2025.
Ўқилди: 670 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик