Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"ПСЖ" 17 ёшли иқтидорли ҳимоячи топди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг "ПСЖ" клуби қишки трансферлар вақтида ҳимоя чизиғини кучайтириб, истеъдодли ва истиқболли ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "PSJ Inide" ва "Diario AS" хабар берди.

Париж клуби "Нант" сафида тўп тепаётган 17 ёшли вундеркинд Тилел Тати хизматига қизиқиш билдирмоқда. Франциялик ҳимоячи жорий мавсум чемпионатда 7 та ўйин ўтказиб, Испания, Италия ва Англия грандлари эътиборига тушди.

"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике Тати Франция кубоги ёки чемпионат ўйинларида асосий марказий ҳимоячилар ўрнини эгаллай олишига ишонмоқда.

Истеъдодли футболчининг "Нант" билан шартномаси 2028 йилнинг июнигача мўлжалланган ва унинг трансфер нархи олти миллион еврони ташкил этади. Тилелнинг трансфери "ПСЖ"га тахминан ўн миллион еврога тушиши кутилмоқда.

Париж клуби мураббийлар штаби Татини Лукас Беральдо, Илья Забарний ва Уильям Пачога рақобатчи бўлишига умид қилмоқда.

Киритилди: 16:50, 24.10.2025.
Ўқилди: 700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6872]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2731]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2585]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2420]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2231]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2200]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2116]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2051]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2017]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1771]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик