Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

"Челси" "Ювентус" юлдузини катта маош эвазига оғдириб олмоқчи

Баҳо:
+ | -1

"Челси" "Ювентус"дан Кенан Йилдизни катта маош эвазига ўз сафига оғдириб олмоқчи, деб ёзади Tuttosport.

Туркиялик вингер ва "бьянконерилар" ўртасидаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар ҳозирда молиявий шартлар бўйича келишмовчиликлар туфайли боши берк кўчага кириб қолган.

Ҳозир Йилдиз йилига 1,5 миллион евро маош олади, бироқ у ва унинг вакиллари маошни 5 миллионгача кўтармоқчи. Шу билан бирга, "Юве" атиги 2 миллион евро таклиф қилмоқда.

Вазиятга "Челси" аралашишга ҳаракат қилмоқда, у туркияликка бонусларни ҳисобга олган ҳолда 10 миллион евро таклиф қилишга ва уни жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айлантиришга тайёр. Қолаверса, Йилдизни ўз сафига қўшиб олишдан "кўклар" хўжайини Тодд Боэли шахсан манфаатдор экани таъкидланмоқда.

"Ювентус"га содиқлигини бир неча бор таъкидлаган, аммо ҳозирча клуб билан янги шартнома бўйича келиша олмаётган футболчининг позицияси ҳал қилувчи омил бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Кенаннинг Турин клуби билан амалдаги келишуви 2029 йилга қадар мўлжалланган, шу боис томонларда муросага келиш учун ҳали етарлича вақт бор.

Йилдиз жорий мавсум "Ювентус" сафида барча мусобақаларда 8 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 16:54, 24.10.2025.
Ўқилди: 1897 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.