Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Сардор Азимов: «ОЧЛ-2 гуруҳдаги ҳолатимизни албатта яхшилаймиз»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» клуби ОЧЛ 2 доирасида Баҳрайннинг «Ал-Холидия» жамоасига қарши баҳсда дуранг ўйнагач, энди бор эътиборини миллий чемпионат учрашувларига қаратган. Жамоа етакчиларидан бири Сардор Азимов клуб матбуот хизматига интервью берди.

— «Андижон»нинг «Ал-Холидия»га қарши ўйини борасида нималарни айта оласиз?
— Яхши, чиройли ўйин бўлди. Мухлислар кутган ўйинни намойиш қила олдик, деб ўйлайман. Лекин ютиб байрам қила олмадик.

— Гарчи учрашув дуранг билан якун топган бўлсада, «Андижон»нинг намойиш этган ўйини кўпчиликка ёқди. Майдонда ўйнаган футболчи сифатида сизга ҳам манзур бўлдими?
— Бизга фақат ғалаба бўлганида манзур келарди. Насиб шу экан, кейинги сафар албатта ютиб ишқибозларимизни хурсанд қиламиз.

— Қизиқ томони, 3 та турда ҳам 0:0 қайд этилди. Бунга қандай изоҳ берасиз?
— Бизга ҳам роса қизиқ бўлиб боряпти. 3 та учрашувда 3 та дуранг. Биз албатта гуруҳдаги ҳолатимизни яхшилаймиз.

— Гуруҳдаги учала рақиб билан ўйнадинглар. Қайси рақиб кучлироқ экан?
— Тўғриси, менга «Ал-Аҳли» билан ўйнаган ўйинимиз бўлди.

— «Андижон»ни энди Термизда «Сурхон»га қарши ўйин кутяпти. Тайёргарлик қандай ва нима кутяпсиз?
— Учрашувдан кейин дарҳол «Сурхон» билан ўйинга тайёргарликни бошлаб юборганмиз. Чунки тақвим тиғиз. «Сурхон»га қарши яхши ўйин бўлади, деб ўйлайман. Мақсадимиз битта: ғалаба билан ортга қайтиш. Насиб бўлса, ютиб қайтамиз.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 17:36, 24.10.2025.
Ўқилди: 931 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик