Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Суперлига. «Шўртан» - «Нефтчи». Превью

Баҳо:
+ | -

Чемпионлик учун кураш олиб бораётган Виталий Левченко бошқарувидаги севимли «Нефтчи» Суперлиганинг 26-тур баҳсида" Шўртан" клуби меҳмони бўлади.

Ўзаро тўқнашувларга эътибор қаратсак, миллий чемпионатимиз доирасида жамоалар сўнгги бор 2017 йилда учрашган бўлиб, жами 25 марта майдонда куч синашган. Булардан 9 тасида «Шўртан»нинг қўли баланд келган, 8 та баҳсда муроса кўчаси танланган ва 8 та беллашувда «Нефтчи» ғолиб бўлган. Умумий тўплар нисбати 30-30.

Ўзаро қарама-қаршиликда «Нефтчи» жамоасининг энг йирик ғалабаси 2005 йилда Олий лиганинг 7-турида қайд этилган бўлиб,унда фарғоналиклар 5:0 ҳисобида устун келишган. «Шўртан» клубининг энг йирик ғалабаси эса 2011 йилда Ғузорда қайд этилган ва 4:0 кўринишида бўлган.

Ғузорда бўлиб ўтган сўнгги 5 учрашув натижалари қуйидагича:

04.03.2017. «Шўртан»-«Нефтчи» 1:0
17.09.2016. «Шўртан»-«Нефтчи» 2:1
02.08.2015. «Шўртан»-«Нефтчи» 4:1
04.07.2013. «Шўртан»-«Нефтчи» 0:2
04.09.2012. «Шўртан»-«Нефтчи» 2:0

Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни «Шўртан»-«Нефтчи» беллашувида Рустам Лутфуллин бош ҳакам сифатида фаолият олиб боради. Учрашув 25 октябрь куни соат 16:30 да бошланади.

Манба: https://t.me/shurtanpfc
Киритилди: 07:35, 25.10.2025.
Ўқилди: 455 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик