Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ла Лига. «Реал» «Барса»ни мағлуб этди

Баҳо:
+1 | -

"Реал" ўз майдонида Ла Лига 10-туридан ўрин олган учрашувда "Барселона"ни мағлуб этди - 2:1.

Учрашувнинг 22-дақиқасида "Реал" форварди Килиан Мбаппе ҳисобни очди. Жавоб голини 38-дақиқада каталонияликлар ярим ҳимоячиси Фермин Лопес киритди. Мадридликларнинг иккинчи тўпини 43-дақиқада ярим ҳимоячи Жуд Беллингем киритди.

Ўйиннинг 52-дақиқасида "Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсиянинг қўлига тўп теккач, ҳакам Сесар Сото Градо томонидан белгиланган пенальтини Мбаппе аниқ амалга ошира олмади. Каталонияликлар дарвозабони Войцех Шесни 26 ёшли французнинг зарбасини қайтарди.

Бундан ташқари, ҳакам Мбаппенинг иккита голини офсайд туфайли бекор қилди.

"Реал" очколарини 27 тага етказиб, Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, "Барселона" 22 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Ла Лига. 10-тур
26 октябрь, якшанба, 20:15
Реал - Барселона - 2:1
Голлар: Мбаппе, 22 (1:0). Фермин Лопес, 38 (1:1). Беллингем, 43 (2:1)
Фойдаланилмаган пенальти: Мбаппе, 52’
Реал: Куртуа, Эдер Милитау, Хейсен, Каррерас, Вальверде (Карвахаль, 72), Камавинга, Тчуамени, Винисиус Жуниор (Родригу, 72), Арда Гюлер (Диас, 66), Беллингем (Г. Гарсия, 90), Мбаппе (Себальос, 90+1)
Барселона: Шесни, Кубарси (Барджи, 84), Э. Гарсия (Араухо, 74), Бальде (Мартин, 90+7), Кунде, де Йонг, Фермин Лопес, Педри, Рэшфорд, Ямаль, Торрес (Касадо, 74)
Огоҳлантиришлар: Вальверде, 23. Хейсен, 57 - Педри, 42. Фермин Лопес, 90
Четлатиш: Педри, 90 (иккинчи сариқ карточка)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:32, 26.10.2025.
Ўқилди: 1980 марта.
Фикрлар: 146 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.