"Арсенал" ўз майдонида АПЛ 9-туридан ўрин олган учрашувда "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди - 1:0.
Учрашувдаги ягона гол 39-дақиқада Эберечи Эзе томонидан киритилди. 27 ёшли инглиз 2025 йилнинг августида "Кристал Пэлас"дан "Арсенал"га ўтганди.
"Арсенал" 22 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда, "Кристал Пэлас" 13 очко билан ўнинчи ўринда бормоқда.
"Арсенал" кейинги турда "Бёрнли" меҳмони бўлса, "Кристал Пэлас" ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Параллел ўйинларда "Борнмут" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этган бўлса (2:0), "Вулверхэмптон" "Бёрнли"га ютқазди (2:3).
АПЛ. 9-тур
26 октябрь, якшанба, 19:00
Арсенал - Кристал Пэлас - 1:0
Гол: Эзе, 39 (1:0)
Арсенал: Райя, Салиба (Москера, 46), Габриэл Магальяйнс, Калафьори (Хинкапье, 82), Тимбер, Субименди, Райс (Мерино, 82), Эзе (Льюис-Скелли, 88), Троссар, Сака (Мартинелли, 66), Дьёкереш
Кристал Пэлас: Хендерсон, Лакруа, Гехи, Ричардс, Камада (Хьюз, 74), Уортон (Соса, 90+1), Митчелл (Лерма, 90+1), Муньос (Уче, 90+1), Сарр, Пино (Нкетиа, 59), Матета













