Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўзбекистон ва Португалия футзал федерациялари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов хизмат сафари доирасида Португалияда бўлиб турибди. Ташриф чоғида ЎФФ раҳбари Португалия футбол федерацияси футзал йўналиши раҳбари, мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи Жорге Браз, шунингдек, футзал йўналиша раҳбари Антонио Ферреира билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида икки мамлакат футзалининг ривожига хизмат қилувчи йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ҳамда ўзаро дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорге Браз ўзбек делегациясига мамлакат терма жамоалари инфратузилмаси, мураббийлар штаби фаолияти ва футзалчилар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Учрашув якунида томонлар қуйидаги муҳим йўналишларда келишувга эришдилар:

- Португалиялик мутахассисларни Ўзбекистонга жалб этиб, футзал терма жамоаси мураббийларининг малака ошириши ва амалиёт ўташи учун шароит яратиш;

- Футзал соҳасида мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш дастурини йўлга қўйиш;

- Яқин келажакда Ўзбекистон ва Португалия миллий, ёшлар ҳамда ўсмирлар футзал терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш.

ЎФФ президенти Бекзод Маматқулов учрашув натижалари ҳақида фикр билдирар экан, бу ташриф Ўзбекистон футзали тараққиётида янги даврни бошлаб беришини таъкидлади:

“Португалия футзали бугунги кунда дунёнинг энг илғор тизимларидан биридир. Биз учун уларнинг тажрибасини ўрганиш ва ўз тизимимизга тадбиқ этиш ниҳоятда муҳим. Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон футзали ривожида янги саҳифа очади”, — деди Б.Маматқулов.

Мазкур ташриф икки мамлакат ўртасидаги спорт алоқаларини янада мустаҳкамлаш, футзал йўналишида халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашувини кенгайтириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Ташриф якунида томонлар эсдалик совғаларини алмашишди. Бекзод Маматқулов учрашувдан сўнг хизмат сафари билан Лондон шаҳрига жўнаб кетди.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 14:19, 28.10.2025.
Ўқилди: 773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.