Кириш Регистрация

ЎФФ раҳбари ўсмирларимизга омад тилади

Баҳо:
+ | -

Бугун Баҳрайн Қироллигида бўлиб ўтаётган 3-Осиё ёшлар ўйинлари дастуридан ўрин олган футзал мусобақасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Медаллар учун кураш олиб бораётган кучли тўртта жамоа сафида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам бор.

Гуруҳ босқичида муваффақиятли иштирок этган ўсмирларимиз ярим финалда Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Европада хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов бироз олдин ўсмирлар терма жамоамиз мураббийлар штаби ҳамда футболчилари билан онлайн мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида федерация раҳбари ўсмирлар жамоаси аъзоларига ишонч билдириб, масъулиятли учрашув олдидан уларга куч-қувват ва омад тилади.

— Бу сизнинг Ватан шарафини ҳимоя этаётган илк йирик мусобақангиз. Ортингизда кўп минг сонли футбол ишқибозлари, ота-оналарингиз ва яқинларингиз дуода бўлиб туришибди. Биз сизнинг маҳоратингиз, қобилиятингиз ва салоҳиятингизга ишонамиз. Энг муҳими, рақибдан чўчимай, ўз ўйинларингизни намойиш этинг. Майдонда бор куч, маҳорат ва иродангизни кўрсатинг, — деди Бекзод Маматқулов.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоалари учрашуви Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади.

Ёш футзалчиларимизга ярим финалда омад тилаймиз!

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 17:19, 28.10.2025.
Ўқилди: 893 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик