Кириш Регистрация

Ўзбекистон Кубоги-2025 финали олдидан қизиқарли фактлар

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" ўз тарихида 18-марта Ўзбекистон Кубоги финалида ўйнайди.

"Шерлар" кубок финалларида энг кўп иштирок этган жамоа саналади. Андижондаги финал "Шерлар" учун 18-ҳал қилувчи баҳсга айланади. Улардан 13тасида жамоа кубок соҳибига айланган. "Бунёдкор" ва "Насаф" 9, "Нефтчи" 7 бор финалларда майдонга тушган. Финалда кетма-кет учта тўқнашув "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасида 2007, 2008 ва 2009 йилларда, сўнг 2018, 2019 ва 2020 йилларда "Пахтакор" ва ОКМК ўртасида кузатилган. Финалларда энг кўп кузатилган қарама-қаршилик "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасида рўй берган. Бу жамоалар жами 5 марта Ўзбекистон Кубоги финалларида баҳс олиб боришган. "Пахтакор" - "Бунёдкор", "Пахтакор" - ОКМК, "Пахтакор" - "Насаф" ва "Бунёдкор" - "Насаф" эса учтадан финалларда рўпара келган.

Кетма-кет финалларда иштирок этиш бўйича рекорд "Пахтакор"га тегишли. Жамоа 2001 йилдан 2009 йилгача 9 финалда қаторасига майдонга тушган! Иккинчи натижа "Бунёдкор"га тегишли бўлиб, бу клуб 2007-10 йилларда қаторасига 4 финалда ўйнаган.

Мураббийлар орасида кетма-кет уч финалда жамоаси билан иштирок этган мутахассислар орасига Александр Иванков, Юрий Саркисян, Равшан Ҳайдаров, Шота Арвеладзе ва Рўзиқул Бердиев кирган. Энг кўп финалларда жамоаси билан қатнашган мураббий Миржалол Қосимов саналади. Қосимов "Бунёдкор" ва ОКМК клублари билан 8 финалда иштирок этган. Юрий Саркисян "Нефтчи" билан 7 марта финал иштирокчисига айланган. Ҳозиргача хорижлик мутахассислардан Леонид Остроушко, Сергей Бутенко, Тачмурод Агамуродов, Зико, Шота Арвеладзе ва Александр Хомяков Ўзбекистон Кубогида зафар қучган.

"Пахтакор" ва "Бухоро" финалларда биринчи бор тўқнаш келадиган Ўзбекистон Кубоги-2025 финали 29 октябрь куни Андижондаги "Бобур Арена" стадионда соат 18:30да бошланади.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 07:15, 29.10.2025.
Ўқилди: 1258 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик