Кириш Регистрация

Ўзбекистон кубоги. «Пахтакор» финалда «Бухоро»ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -1

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўз тарихида 14-марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Финалда Камолиддин Тожиев шогирдлари «Бухоро»ни мағлуб этишди ва 2026 йилги халқаро мусобақаларга йўлланма олишди.

Ўйин тафсилотлари

Финал баҳси юқори шиддатда бошланди. «Пахтакор» илк дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олди — Ҳожимат Эркинов ва Алижонов қанотларда фаол ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда бир нечта хавфли вазиятлар яратилди, аммо Фламарион ва Саитовнинг уринишлари самара бермади. Шу билан бирга, «Бухоро» жамоаси ҳимояда мустаҳкам ҳаракат қилиб, асосий кучини қарши ҳужумга қаратди. Биринчи бўлим 0:0 ҳисобида якунланди.


Иккинчи бўлим — Эркиновнинг рекошет орқали урган голи

«Пахтакор» иккинчи бўлимда фаолликни оширди. Бир неча бор Фламарион ва Абдумажидов орқали хавфли ҳужумлар уюштирилди. 63-дақиқада эса ҳисоб очилди: Алижонов жарима майдони остонасида очилган Ҳожимат Эркиновга узатма берди. У эса рақибни алдаб, кучли зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди ва Боймуродов қўриқлаётган дарвозага кириб кетди — 1:0!

Қайноқ якуний дақиқалар

Голдан сўнг «Бухоро» ҳужумга ўта бошлади. Жамоа ҳатто 90+3-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Голдан кейин ВАР текшируви ишга тушди ва бу жараён 10 дақиқадан ортиқроқ давом этди. Якуний бош ҳакам Найим Қосимов офсайд қайд этилганини стадионга эълон қилди ва голни бекор қилди.

Бу қарор "Бухоро" футболчиларининг кескин норозилигига сабаб бўлди ва футболчиларда асабийлик юзага келди.

Қўшиб берилган вақт 21-дақиқа давом этди ва «Пахтакор» ўзининг 14-кубок соврини қўлга киритди. Бу ғалаба Камолиддин Тожиевни клуб тарихида футболчи ва бош мураббий сифатида Кубок ютиб олган биринчи шахсга айлантирди.


Ўзбекистон Кубоги — 2025 йилги финал
«Пахтакор» — «Бухоро» 1:0 (0:0)
Гол: Эркинов (63)
Ҳакам: Наим Қосимов
Андижон: «Бобур арена». 6814 нафар мухлис

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:05, 29.10.2025.
Ўқилди: 1698 марта.
Фикрлар: 188 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик