Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

А серияси. «Ювентус», «Рома» ва «Интер» 9-турда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган бир нечта ўйин кеча оқшом бўлиб ўтди.

«Ювентус» — «Удинезе» 3:1
«Ювентус» Торино шаҳридаги «Альянц» стадионида бўлиб ўтган баҳсда «Удинезе»ни мағлуб этди. Бу учрашув жамоа Игор Тудор билан хайрлашганидан кейинги илк ўйин бўлди. Туринликларни вақтинчалик Массимо Брамбилла бошқарди.

Душан Влахович 5-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. 45+1-дақиқада Николо Дзаньоло ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда Федерико Гатти (67') ва Кенан Йилдиз (90+6', пенальти) голлари «Ювентус»га ишончли ғалабани таъминлади.

Шу тариқа, туринликлар 15 очко билан жадвалда 6-ўринга кўтарилди. «Удинезе» 12 очко билан 9-ўринда қолди.

«Рома» — «Парма» 2:1
Римдаги «Олимпико»да ўтган беллашувда «Рома» «Парма»ни мағлуб этди. Ушбу ўйинда Марио Эрмосо 63-дақиқада ҳисобни очди, Артём Довбик 81-дақиқада жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади. 86-дақиқада Алессандро Чиркати битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди.

«Рома» 21 очко билан жадвалда 2-ўринда боряпти, «Парма» эса 7 очко билан 15-ўринда. Кейинги турда «Рома» 2 ноябрь куни меҳмонда «Милан»га қарши ўйнайди, «Парма» эса «Болонья»ни қабул қилади.

«Интер» — «Фиорентина» 3:0
Миландаги «Жузеппе Меацца» стадионида бўлиб ўтган учрашувда «Интер» «Фиорентина»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

66-дақиқада Хакан Чалҳаноғлу ҳисобни очди, ортидан Петар Сучич (71') ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 86-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Маттиа Вити иккинчи сариқ карточкадан кейин майдондан четлатилди. 88-дақиқада Чалҳаноғлу пенальтини аниқ ижро этиб, дублини расмийлаштирди ва учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Бу ғалабадан кейин «Интер» 18 очко билан 3-ўринда, «Фиорентина» эса 4 очко билан 19-ўринда қолди.

Италия — А Серияси. 9-тур
29 октябрь 2025 йил, чоршанба

Ювентус (Турин) — Удинезе (Удине) 3:1
Голлар: Влахович (5’, пен.), Дзаньоло (45+1’), Гатти (67’), Йилдиз (90+6’, пен.)

Рома (Рим) — Парма (Парма) 2:1
Голлар: Эрмосо (63’), Довбик (81’), Чиркати (86’)

Интер (Милан) — Фиорентина (Флоренция) 3:0
Голлар: Чалҳаноғлу (66’, 88’, пен.), Сучич (71’)
Четлатиш: Вити (86’, «Фиорентина»)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:19, 30.10.2025.
Ўқилди: 1012 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.