Кириш Регистрация
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина 0-0 Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано 3-3 Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа 0-2 Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо 1-2 Эльче
26/04 21:00 Торино 2-2 Интер
26/04 21:30 Осасуна 2-1 Севилья
26/04 23:45 Милан 0-0 Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал - Бухоро
27/04 19:00 ОКМК - Локомотив
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф

«Рома» ҳали Дибала билан янги шартнома бўйича музокараларни бошламаган

Баҳо:
+ | -

"Рома" директори Фредерик Массара "Жаллоросси" Пауло Дибала ва Лоренцо Пеллегрини билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни ҳали бошламаганини айтди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Ушбу футболчиларнинг "Рома" билан тузган шартномалари мавсум охирида ўз ниҳоясига етади.

"Вазиятдан хабардормиз, аммо ҳозир эътиборимизни ўйинларга қаратганмиз. Шартномаси тугаётган футболчилар катта профессионаллик ва клубга содиқликни намойиш этмоқда. Ҳозирча улар билан ҳеч қандай музокара бошламадик», - деди Массара.

31 ёшли Дибала жорий мавсумда 8 та ўйинда 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. У 2022 йилнинг ёзида "Ювентус" билан шартномаси тугаганидан кейин эркин агент сифатида "Рома"га ўтган. Пеллегрини клуб академияси тарбияланувчиси бўлиб, жорий мавсумда 5 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. У жароҳати туфайли май-август ойларида жамоа машғулотлари ва ўйинларида иштирок этмади.

Массара, шунингдек, молиявий чекловлар туфайли чемпионатда иккинчи ўринда бораётган клуб йирик битимлар тузишни режалаштирмаётганини таъкидлади.

Киритилди: 15:36, 31.10.2025.
Ўқилди: 517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик