Кириш Регистрация

Суперлига. 7 та гол урилган драматик ўйинда «Шўртан» ОКМКни таслим этди

Баҳо:
+ | -

Ғузордаги “Марказий” стадионида Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган «Шўртан» — ОКМК учрашуви драматик тарзда ўтди ва сўнгги дақиқаларда кутилмаган бурилишларга бой бўлди.

Ўйиндан олдин “Насаф” мухлиси Маҳмуд Муҳаммадиев хотирасига 1 дақиқалик сукут эълон қилинди. Шундан сўнг жамоалар учрашувни юқори суръатда бошлашди. Илк дақиқаларданоқ меҳмонлар фаол ҳаракат қилдилар — Хуршид Ғиёсов ва Ойбек Рустамовнинг зарбалари Эшбўтаевни жиддий синовдан ўтказди. 39-дақиқада айнан Ғиёсовнинг зарбаси ҳисобни очди — 0:1.

Танаффусдан сўнг эса ғузорликлар ўз ўйинини топишди. 50-дақиқада Пўлатхўжа Холдорхонов ҳисобни тенглаштирди, ортидан эса унинг пенальтидан киритган голи жамоани олдинга олиб чиқди — 2:1.

70-дақиқада Абубакрризо Турдиалиев ҳисобни 3:1 кўринишга келтирди. Аммо ОКМК ҳам таслим бўлмади. 83-дақиқада захирадан тушган Али Абдураҳмонов ҳисобни қисқартирди, 90+4-дақиқада Наоки Сенага тенглаштирувчи голни урди — 3:3.

Шундай бўлса-да, “Шўртан” охирги сўзни айтди. 90+9-дақиқада захирадан майдонга тушган Жасурбек Ҳакимов жамоадошидан қайтган тўпни дарвозага йўллаб, ғалабани таъминлади — 4:3!

Ғузорликлар сўнгги дақиқалардаги иродали ўйин ҳисобидан муҳим уч очкони қўлга киритишди. Пўлатхўжа Холдорхонов икки гол билан жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшди.

«Шўртан» ушбу ғалаба эвазига ўз очколарини 15 очкога етказди. Аммо ғузорликларда Суперлигада жон сақлаб қолиш эҳтимоли жуда паст.

Суперлига, 27-тур
31 октябрь 2025 йил
Ғузор, “Марказий” стадиони
«Шўртан» — ОКМК 4:3
Голлар: 39' — Хуршид Ғиёсов (0:1), 50' — Пўлатхўжа Холдорхонов (1:1), 57' — Пўлатхўжа Холдорхонов (пенальти, 2:1), 70' — Абубакрризо Турдиалиев (3:1), 83' — Али Абдураҳмонов (3:2), 90+4' — Наоки Сенага (3:3), 90+9' — Жасурбек Ҳакимов (4:3)
Огоҳлантиришлар: Нуриддин Ҳасанов (28'), Азиз Холмуродов (45')

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:49, 31.10.2025.
Ўқилди: 1624 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик