Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Суперлига. "Машъал" - "Қўқон-1912" 1:0 (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 27-тури доирасида “Машъал” ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Жамоалар баҳс бошида эҳтиёткор ўйин намойиш этишди. 13-дақиқада “Машъал” ҳисобни очди — Ҳумоюн Муртазоев бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Голдан кейин мезбонлар устунликни сақлаб қолишга ҳаракат қилишди. Бунга қарамай, қўқонликлар ҳам жавоб ҳужумларини йўлга қўйишди. 19-дақиқада Андро Гиоргадзе узоқ масофадан кучли зарба йўллади, аммо дарвозабон аниқ ҳаракат қилди. 24-дақиқада Ҳасановнинг зарбасини ҳам дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

Биринчи бўлим давомида “Қўқон-1912” кўплаб ҳужумлар уюштирди, аммо рақибнинг ҳимояси қаттиқ ва жипс ҳаракат қилди. Танаффусга мезбонлар минимал устунлик билан йўл олишди — 1:0.

49-дақиқада Ҳайдаров рақиб жарима майдонида йиқилди ва ҳакам пенальти белгилади. Бироқ VAR орқали ҳолатни кўриб чиққан ҳакам қарорни бекор қилди. Бу эпизод баҳснинг бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин эди.

Ўйин охиригача жамоалар имкон қадар ҳужум ташкил қилишга уринишди, аммо ҳисоб учрашув охиригача ўзгармади.

Ушбу ғалабадан кейин "Машъал” ўз очколарини 26 тага етказиб, жадвалда 13-ўринга кўтарилиб олди. “Қўқон-1912” эса 29 очко билан 11-поғонани эгаллаб турибди.

Суперлига, 27-тур
"Машъал” — “Қўқон-1912” — 1:0
Гол: Ҳумоюн Муртазоев (13)

Киритилди: 22:06, 02.11.2025.
Ўқилди: 693 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.