Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-1 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Фозил Мусаев Қатар чемпионатига ўтишга яқин

Баҳо:
+1 | -

“Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ярим ҳимоячиси Фозил Мусаевнинг Қатар чемпионатига йўл олиши ҳақидаги хабарлар сўнги ҳафталарда кўпчиликнинг диққат марказида бўлди. Бугунга келиб, ниҳоят, ушбу мавзуга нуқта қўйиладиган кўринади.

Қатарга ўз агенти Санъат Шарипов билан етиб борган Мусаев куни кеча Доҳада тиббий текширувдан муваффақиятли ўтди ва бугун 24 ёшли ярим ҳимоячимиз билан Қатар Юлдузлар Лигасининг янги аъзоси – “Ал-Меайзер” клуби шартнома имзолаши кутилмоқда.

Хабарингиз бор, Фозил Мусаев “қалдирғочлар” сафига шу йил бошида келиб қўшилган эди. “Бунёдкор”га келгунига қадар эса у Муборакнинг “Машъал” (2009 – 2011 йилнинг ярмигача) ҳамда Қаршининг “Насаф” (2011-2012) жамоаларида тўп сурди. “Насаф” жамоаси таркибида 2011 йили ОФК кубогини қўлга киритди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида шу кунгача у 13 учрашувда майдонга тушган.

Б.Турсунов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:11, 18.07.2013.
Ўқилди: 4558 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5535]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4576]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3329]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3201]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3064]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3008]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2841]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2510]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2401]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2266]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик