Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Де ла Фуэнте Ямал ва Карвахаль ўртасидаги зиддиятга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте илк бор "Барселона" форварди Ламин Ямал ва "Реал" ҳимоячиси Даниэл Карвахал ўртасида юзага келган кескинлик ҳақида гапирди.

Аввалроқ, "класико"да футболчилар ўртасида зиддият юзага келганди.

"Жамоада ҳеч қандай можаро, ғалати ҳолатлар ёки "ташқаридан" рақобат бўлмаган. Бизда ҳамжиҳатлик ва ҳурмат муҳити ҳукмрон - бу ерда умумий нарса ҳар доим шахсий нарсадан устун. Бу футболчиларнинг етуклигидан дарак беради. Европа чемпионатини жуда яхши эслайман: Ямалнинг узатмаси, Карвахалнинг голи, уларнинг қучоқлаши ва ҳиссиётлари. Терма жамоа мана шундай кўринишга эга. Жамоамизда доим юрт манфаати биринчи ўринда бўлишига ишончим комил," - деди де ла Фуэнте.

Ўйин олдидан Ямал "Реал" тез-тез ҳийла ва шикоятларга қўл уришини айтди, мадридликларнинг ғалабасидан сўнг Карвахаль "Барселона" футболчисига "жим туриш" ишорасини қилди. Кейинроқ футболчилар ижтимоий тармоқларда бир-бирини кузатмай қўйди.

Киритилди: 08:45, 04.11.2025.
Ўқилди: 1077 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.