"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте ЕЧЛ доирасида "Айнтрахт"га қарши бўлиб ўтадиган учрашувдан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мавсум бошидан бери кўп танқидларни эшитяпмиз, лекин агар биз А Серия жадвалида биринчи ўринни эгалласак, ҳаммаси ёмон эмас. Ғалабалар энг муҳими. Уларга қандай эришишимиз бизнинг ишимиздир ва биз ҳар сафар ўйинимизга ҳам, жамоамизга ҳам ўзгартиришлар киритиб, ечим топамиз.
Агар бугун ғалаба қозонсак, Чемпионлар лигасида ўз йўлига қайтишимиз мумкин. Биз кучли рақибга дуч келаётганимизни биламиз, аммо бу даражада ҳамма кучли. Бизда Европа саҳнасида рақобатлашишга интилиш ва даража бор" - деди Конте.
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 22:45да "Наполи" - "Айнтрахт" учрашуви бошланади.













