Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

U-17 ЖЧ. Ўзбекистон мусобақани ишончли ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

U-17 жаҳон чемпионатида ўз иштирокини бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги илк баҳсини ғалаба билан якунлади. Йигитларимиз гуруҳ босқичининг биринчи турида Парагвай термасига қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида зафар қозонишди.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олди ва бошиданоқ ўзбек ёшлари фаол ўйин намойиш этишди. Биринчи бўлимнинг 25-дақиқасида терма жамоамизнинг етакчи ҳужумчиси Азизбек Абдумўминов ҳисобни очди — у олис масофадан рақиб дарвозасини ишғол этди.

Танаффус арафасида, 45+1-дақиқада шу ўша Абдумўминов яна бир бор саҳна марказига чиқди. Қанотдан етказиб берилган тўпни Азизбек рақиб жарима майдони ичидан дарвозага жойлаб қўйди ҳамда дубл муаллифига айланди. Бу голдан кейин йигитларимиз руҳан устунликни қўлга киритишди ва биринчи бўлимни 2:0 ҳисобида якунлашди.

Иккинчи бўлимда Ислом Исмоилов шогирдлари ўз ҳисобдан келиб чиқиб, тактик жиҳатдан тўғри ҳаракат қилишди. Шуга қарамай, 89-дақиқада Парагвай жамоаси пенальтидан ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди — Алан Ледесма аниқ зарба берди. Бироқ бу гол баҳс натижасига таъсир қилмади — учрашув Ўзбекистоннинг ғалабаси билан якунланди.

Ўзбекистон кейинги баҳсни 8 ноябрь куни Ирландияга қарши ўтказади. Европаликлар бугун Панамани 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами бўлиб олишди.

U-17 ЖЧ. "J" гуруҳи, 1-тур
Парагвай — Ўзбекистон 1:2
Голлар: Ледесма (89’, пен.) — Абдумўминов (25’, 45+1’)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:19, 05.11.2025.
Ўқилди: 1481 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3253]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2940]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [2348]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1917]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1874]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1701]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1622]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1576]

Криштиану Роналду ОЧЛ-2 финалидаги мағлубиятдан кейин кумуш медални олишга чиқмади [1434]

U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея - 2:2. Пенальтилар серияси - 5:3 (видеошарҳ) [1417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик