Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер - Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер - Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл - Қорабоғ

Максим Шацких: «Ўйин бўйича ҳаққоний натижа бўлди»

Баҳо:
+ | -

«Ал-Холидия» — «Андижон» (0:0) беллашувидан кейинги матбуот анжуманида андижонликлар устози Максим Шацких ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Дониёр Абдуманнопов қатнашдилар.

— Биз рекорд сари боряпмиз. Биринчи ўринда 0:0 ўйнашимиз хурсанд қиляпти, бу яхши. Иккинчиси, биз бундай ўйин бўлишини кутган эдик. Йигитларни яхши  кунлар келишига умид қилиб руҳлантирмоқдамиз. Шунингдек, футболчилар бундай ҳароратда, бундай майдон ва бошқа сабабларга биринчи бор дуч келишмоқда. Йигитларга офарин. Кийим алмаштириш хонасида уларга раҳмат айтдим. Охирги сониягача ҳаракат қилишди. Ўйин бўйича ҳаққоний натижа бўлди

— Охирги ўйинлардан қандай кутяпсиз? Қолаверса, клубингизда терма жамоаларда ўйнаётган футболчилар борми?

— Қандай бўларди, фақат ғалаба! «Аркадағ» билан ўйинда бор куч ва имкониятимизни  ишга соламиз. Фақат ғалаба учун курашамиз. Бизнинг миллий жамоага номзодларимиз бор. Ҳозирги пайтда икки нафар ёш ўйинчиларимиз  U-23 терма жамоаси аъзоси ҳисобланишади.

— Жароҳат олган Сардор Азимовни ҳолати қандай?

— Умид қиламанки, у билан ҳаммаси жойида.

— Жамоангизни гол ўтказмаётганини сири нимада?

— Буни ҳеч қандай сири йўқ. Шунчаки, футболчиларимиз чемпионлар лигаси мусобақасида яхши мотивация олишмоқда. Аммо ички чемпионатда бундай бўлмаяпти. Худога шукр, ОЧЛда гол ўтказмаяпмиз. Охиригача дарвозамиз  дахлсизлигини сақлаб қолишга умид қиламан.

— Гуруҳдаги имкониятни қандай баҳолайсиз?

— Ҳаммада имконият бор. Ўйлайманки, бу энг топишмоқ гуруҳ бўлиб турибди. Охирги турларгача кураш давом этади.

— Барча рақиблар билан ўйнадинглар. Сиз учун гуруҳдаги энг кучли жамоа қайси?

— Бунгача ўтказган тўртта ўйинларни ўрганиб, мен учун энг кучлиги бугунги рақиб деб биламан.

Дониёр Абдуманнопов: Ўйин қийин бўлишини билардик. Майдонни ичи жуда иссиқ эди. Биздаги об-ҳаводан фарқ қилади. Шу сабабли оғир бўлди. Худо хоҳласа, кейинги ўйинда ижобий натижа кўрсатамиз.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 06:25, 06.11.2025.
Ўқилди: 1486 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [6481]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2731]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2693]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [2691]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2536]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1840]

Алонсо «Ливерпуль» раҳбариятига «Реал» футболчисини жамоада кўрмоқчи эканлигини айтди [1641]

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Эвертон»ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди (Видеошарҳ) [1577]

Кэррик: «Биз нималарга қодир эканимизни кўрсатиб қўйдик» [1565]

«ПСЖ» Ямал учун 250 млн евро таклиф қилган эди — Лапорта тафсилотларни очиқлади [1548]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.