Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Шахмат. Жаҳон кубоги. Синдаров ва Ёқуббоев кейинги босқичга чиқди, Абдусатторов ва Воҳидов бугун тай-брекда иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида кеча 2-босқичнинг (1/64 финал) жавоб баҳслари ўтказилди.

Жавоҳир Синдаров биринчи ўйинда ғалаба қозонган эди. У Никита Петров (Черногория)га қарши кечаги баҳсда ҳам устунликка эришди. Аммо ўйин сўнгида дурангга рози бўлишга қарор қилди. Натижада шахматчимиз 3-босқичига йўл олди.

Нодирбек Ёқуббоев эса иккинчи партияда германиялик Никлас Хушенбетни таслим этди. Биринчи ўйинда шахматчилар дуранг ўйнашган эди.

Шамсиддин Воҳидов ва Нодирбек Абдусатторов иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этишди. Абдусатторов баҳс ўртасида устунликка эришган эди, аммо у ғалаба олиб борувчи йўлни топа олмади. Натижада ҳар икки спортчимиз бугун рапид форматида ўтказиладиган тай-брекларда иштирок этишади.

Нодирбек Абдусатторов - Денис Махнёв (Қозоғистон) - 1:1
Жавоҳир Синдаров - Никита Петров (Черногория) - 1,5:0,5
Нодирбек Ёқуббоев - Никлас Хушенбет (Германия) - 1,5:0,5
Шамсиддин Воҳидов - Максим Чигаев (Испания) - 1:1.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:13, 06.11.2025.
Ўқилди: 1006 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик