Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Полиция автобусга ўт қўйган "Барселона" мухлисини ҳибсга олди

Баҳо:
+ | -

Брюггеда автобусни ёқиб юборган "Барселона" мухлисининг шахси аниқланиб, полиция томонидан ҳибсга олинди, деб хабар беради Sport.es.

Нашрнинг ёзишича, ўт қўйган шахс Бельгия расмийлари томонидан ҳибсга олинган. Эркак "кўк-анорранглилар" ишқибозлар клуби аъзоси. Полиция, шунингдек, "Барселона"нинг яна икки мухлисидан файерларни тортиб олди. Бир ҳодиса "Ян Брейдел" стадионига (Брюгге, Бельгия) кираверишда, иккинчиси эса стадион ичида содир бўлган. Ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда. Агар бу тасдиқланса, "Барселона"дан тегишли чоралар кўрилиши талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" мухлислари автобуси "Брюгге"га қарши (3:3) Чемпионлар лигаси 4-тур учрашувига кетаётганда ёниб кетган эди. Тахминларга кўра, машина ичида файерлар ёқилган.

Киритилди: 21:40, 06.11.2025.
Ўқилди: 1785 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.