"Астон Вилла" ва "Маккаби" клублари ўртасидаги баҳсда тартибсизликлар юзага келди. "Sky Sports" телеканали Пайшанба оқшомида ўтган баҳсда 11 киши қўлга олинганини маълум қилди.
Хабарларга кўра, Европа Лигаси доирасидаги баҳсга хавфсизлик учун 700дан ортиқ полиция ходимлари жалб этилган. Ушбу баҳсга Тел Авив клуби мухлислари келмаслиги октябрь ойидаёқ маълум бўлиб улгурган эди. Бунга сабаб Ғазодаги сиёсий беқарорликдир.
Яқиндагина Бирлашган Қироллик Бош вазири Кеир Стармер Исроилни қаттиқ танқидга олган эди. Қўлга олинган 11 кишининг барчаси катта ва ўрта ёшдаги эркаклар экани айтилган. Эслатиб ўтамиз, "Астон Вилла" кечаги баҳсда Тел-Авивнинг "Маккаби" клубини 2-0 ҳисобида мағлубиятга учратди.













