Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Боруссия" бош директори: "Бавария"нинг еврокубокларда Германия шарафини ёрқин ҳимоя қилаётганидан хурсанд бўлишимиз керак"

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош директори Ханс-Йоахим Ватцке "Бавария"нинг Чемпионлар лигасидаги иштирокини баҳолади.

Мюнхенликлар умумий босқич 4-турида "ПСЖ" меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Бу ҳайрат ва завқланишнинг қоришмаси эди. Биринчи бўлим - мен умуман сўнгги йилларда кўрган энг яхши бўлимлардан бири. Албатта, кейинчалик биргина хато билан ўзингизни ўйиндан чиқариб юборишингиз мумкин. Охирида ҳаммаси бироз таранглашди.

Парижда ғалаба қозониш - биз ҳам бунга икки йил олдин Дортмунднинг "Боруссия"си билан эришгандик. Аммо биринчи бўлимдаёқ бу қадар ишончли тарзда ғалаба қозониш, шундай баёнот бериш - "Бавария"нинг буюк ўйини эди.

"Бавария" каби клуб халқаро майдонда Бундеслига шарафини ёрқин ҳимоя қилаётганидан хурсанд бўлишимиз керак. Мамлакат ичида эса чемпионатда бироз интрига пайдо бўлса, зўр бўларди. Аммо бу "Бавария"га қарши, ҳозирги ҳолатида бу қийин", - деди Ватцке.

Ватцке ноябрь ойи охирида "Боруссия" бош директори лавозимини тарк этади.

Киритилди: 08:45, 08.11.2025.
Ўқилди: 409 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.