Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо чап қанот ҳимоячиси Ферлан Мендини янги позицияда синаб кўрмоқчи.
Француз - Альваро Каррерас ва Фран Гарсиядан кейин ҳимоянинг чап қанотида фақат учинчи танлов. Marca хабарига кўра, "қаймоқранглилар" етакчиси 30 ёшли футболчини марказий ҳимояга ўтказмоқчи - испаниялик мутахассис яқинда бўлиб ўтган машғулотларда шундай вариантни синаб кўрган.
Ферланд Менди жорий мавсумда жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли ҳали майдонга тушмади.













