"Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гэхи жиддий жароҳат олди. Хабарларга кўра, 25 ёшли футболчи оёқ суякларига шикаст етган. Гехи "Аз Алкмаар" билан баҳсда ўзини ноқулай ҳис қилаётган эди.
Томас Тухель Гэхини Англия терма жамоасига чақирган ва энди таркибга ўзгартириш киритиши керак бўлади. Ҳозирда "Челси" вакили Трево Чалоба Гэхи ўрнини эгаллаши айтилган. "Бургутлар" ҳимоячисига "Реал" қизиқиш билдираётган эди.













