Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Ўзбекистоннинг U19 чемпионати Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси деб топилди

Баҳо:
+ | -

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган Grassroot конференцияси олдидан AFC Special Elite Youth Football Awards 2025 маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ташкил этиб келинаётган U19 Чемпионати Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси деб эътироф этилди.

Мукофотни ОФК бош котиби ўринбосари — Шин Ман Гил Лига­нинг Мусобақаларни ўтказиш бўлими бош мутахассиси, U19 Чемпионати менеджери — Қудратбек Мадраимовга топширди. Совринни топшириш маросими чоғида айни дамда Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон U17 терма жамоаси сафидаги аксарият футболчилар айнан ушбу мусобақада шакллангани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мазкур нуфузли мукофот ҳар йили мунтазам равишда топширилади. Сўнгги икки йил давомида бу совринга Япониянинг турли ёш тоифаларидаги лигалари сазовор бўлган эди. Жорий йилда эса ушбу мукофот Ўзбекистон U19 Чемпионатига насиб этди.

Танловда ғолибни аниқлашда бир қатор мезонлар — мусобақа ташкилотчилиги, йил давомида ўтказилган ўйинлар сони, инфратузилма даражаси, ҳакамлик сифати, мураббийларнинг малакаси ҳамда сўнгги йилларда мазкур чемпионатдан етишиб чиққан профессионал футболчилар сони инобатга олинди. Юқоридаги кўрсаткичлар бўйича U19 Чемпионати Осиёда тенгсиз деб топилди.

Маълумот учун, айни кунларда U19 Чемпионатининг плей-офф ўйинлари марказлашган ҳолда Тошкентдаги "Жар" стадионининг захира майдонида ўтказилмоқда. Финал учрашувига эса Жар стадионининг асосий майдони мезбонлик қилади.

Бундан ташқари, ўзбек футболи иқтидорларининг энг катта бозори ҳисобланган мусобақанинг кучли футболчилари иштирокидаги баҳслар Лига­нинг замонавий кўчма телевизион станция воситасида жонли эфирда Лига­нинг YouTube'даги расмий саҳифаси орқали юқори сифатда намойиш этилмоқда.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 20:06, 11.11.2025.
Ўқилди: 1314 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик