Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян - Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта - Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг

U17. Ўзбекистон Панамани йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиқди

Баҳо:
+-1 | -

Қатарда давом этаётган 17 ёшли футболилар ўртасида жаҳон чемпионатининг 3-тури доирасида Ўзбекистон U17 терма жамоаси Панамага қарши майдонга чиқиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Панамаликларда ҳам плей-оффга чиқиш учун имконият сақлаб қолаётгани учун жамоа биринчи бўлимда анча фаол ўйин намойиш этди. Ҳаттоки, улар 15-дақиқада пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Футболчининг зарбасини дарвозабонимиз Иброҳим Шокиров қайтаришга муваффақ бўлди.

Танаффусгача жамоамизнинг ҳужумдаги ишлари у қадар яхши юришмади.

Бош мураббий танаффусда шогирдлари билан яхшилаб гаплашиб олди шекилли, ўйинчилар иккинчи бўлимни ўзгача кайфиятда бошлашди. Баҳснинг 48-дақиқасида Абубакр Шукуруллаев ҳисобни очган бўлса, орадан 5 дақиқа ўтиб Садриддин Ҳасанов фарқни иккитага етказди.

Ушбу голлар туфайли Панама ўйинни ташлаб юборди. Футболчиларимиз эса голлардан илҳомланиб, кетма-кет голлар уришди ва ҳисобни 6:0 кўринишга келтиришди. Панама эса 90+10-дақиқада битта жавоб тўпини киритди.

Ушбу ғалаба туфайли Ўзбекистон ўз очколари 6 тага етказиб, "J" гуруҳида 2-ўринни эгаллади. Ирландия эса бугун Парагвай билан дуранг ўйнаб, 7 очко билан гуруҳ пешқадами бўлди.

Ўзбекистоннинг 1/16 финалдаги рақиби бироздан кейин аниқ бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН U17 - ПАНАМА U17 - 6:1
Голлар: Абубакр Шукуруллаев (48), Садриддин Ҳасанов (53), Сайфиддин Содиқов (68), Жамшидбек Рустамов (90+1), Асилбек Алиев (90+4), Абдусамад Саидов (90+7-пенальти) — Пачеко (90+10)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:52, 11.11.2025.
Ўқилди: 3787 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик