Роберто Манчини мураббийлик фаолиятига қайтмоқда. Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, 60 ёшли мутахассис Қатарнинг "Ас-Садд" клуби билан тўлиқ келишувга эришган.
Манчини чоршанба куни Доҳага учиб кетади ва у ерда янги клуби билан шартнома имзолайди.
Роберто Манчини Саудия Арабистони терма жамоаси мураббийлигидан кетганидан сўнг бир йилдан кўпроқ вақт давомида мураббийлик ишисиз эди.













