Машҳур норвегиялик биатлончи Уле-Эйнар Бьорндален ўз фаолиятини қачон тугаши ҳақида эълон қилди. Унинг айтишича, 2014 йили февралда Сочида бўлиб ўтадиган олимпия ўйинларидан сўнг ўзининг спортдаги фаолиятини якунлашни ният қилган. Норвегиялик спортчи мазкур мусобақада ўзини кўрсатмоқчи.
— Қарор оддий эмас. Йил сайин машғулотлар оғирлашиб бормоқда. Мусобақаларда жамоа билан бирга бўлишни ёқтирсамда, бироқ "бўлди, етар" дейишга вақт келди. Сўнгги мавсумни аъло даражада ўтказа олиш жуда муҳимдир. Сочи олимпиадасига оптимал ҳолатда кириб боришни ва ўз фаолиятимни юқори нотада тугатишга ҳаракат қиламан", — дейди Бьорндален.
39 ёшлик норвегиялик спортчи биатлон тарихида энг кўп совринга эришган биатлончи ҳисобланади. Бьорндален олти карра жаҳон чемпиони бўлган. 2002 йилги Солт-Лейк-Ситидаги ўйинларда у қўлга киритилиши мумкин бўлган тўртта олтиннинг барчасини ўзиники қилган.
Биатлон бўйича жаҳон чемпионатларида Бьорндален 19 марта жаҳон чемпиони бўлган. Бундан ташқари, норвегиялик спортчи олти марта Жаҳон кубогини ҳам қўлга киритган.
Ўзининг бутун фаолияти давомида Бьерндален 93-биатлон пойгалари ва бир марта чанғи мусобақаларида ғолиб бўлган. Бу кўрсаткичлари билан машҳур спортчи қишки спорт турлари атлетлари орасида иккинчи ўринни эгаллаб келмоқда.