Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

"Барселона" футболчиси шартномани 2029 йилгача узайтиришга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсия клуб билан янги узоқ муддатли шартнома имзолаш арафасида турибди.

Музокаралар муваффақиятли ўтмоқда ва муваффақиятли якунга яқинлашмоқда. Журналист Ферран Корреаснинг маълум қилишича, 24 ёшли футболчининг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган бўлиб, битимга яна бир йилга автоматик узайтириш имконияти ҳам киритилади.

Эрик Гарсия 2021 йилда "Манчестер Сити"дан "Барселона"га қайтганди. Жорий мавсумда испаниялик футболчи Ҳанс-Дитер Флик жамоасининг барча мусобақалардаги 16 та жангида қатнашиб, 1 та гол урган. Футболчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда тугайди.

Киритилди: 07:13, 13.11.2025.
Ўқилди: 607 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик