Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Дзюдо. Рамзиддин Саидов ва Эркин Дониёров кумуш медалига эга бўлди

Баҳо:
+ | -

Москвада Халқаро дзюдо федерациясининг "Катта дублға" мусобақаси ўз якунига етди. Соврин жамғармаси 150 минг доллар бўлган турнирнинг иккинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар яна 2та медални қўлга киритди. Эркин Дониёров (90 кг) ва Рамзиддин Саидов (100 кг) кумуш медал билан тақдирландилар.

Эркин Дониёров финалга қадар барча рақибларини муддатидан аввал "иппон" баҳоси билан енгишга муваффақ бўлди. У словакиялик, чехиялик, япониялик атлетларнинг ҳар бирини мағлуб этиш учун 3 дақиқадан ортиқ вақт сарфламади. Финалда эса у мезбон спортчи — Григорий Сулемин билан татамига чиқди. Баҳс ўрталарида қўлга киритилган "юко" баҳоси россиялик дзюдочига олтин медални келтирди. Ҳал қилувчи жангда Эркин ўта фаол ҳаракат қилганини таъкидлаш лозим. Бу Россиянинг мусобақадаги ягона олтин медали бўлди.

100 кг.гача бўлган вазнда иштирок этган Рамзиддин Саидовда ҳам деярли шунга ўхшаш ҳолат кузатилди. У финалгача грузин, рус ва бразил дзюдочиларини мағлуб этди. Финалда эса эронлик авод Маҳжуб биргина "юко" баҳоси билан ғалаба қозонди.

Шундай қилиб, 8 нафар спортчи билан мусобақада иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 2та кумуш ва 2та бронза медалларини қўлга киритди. Терма жамоамиз умумий ҳисобда (эркаклар ва аёллар) 11-ўринни эгаллаган бўлса, эркаклар ўртасидаги умумжамоа ҳисобида эса 7-ўрин вакилларимизга насиб этди. Медаллар сони бўйича (эркаклар ўртасида) терма жамоамиз Германия, Россия ва Бразилия билан бир хил 4та медални қўлга киритди.


Дзюдочиларимизни олдинда йилнинг энг йирик мусобақаси — Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионати кутиб турибди. Ушбу турнир 26 август - 1 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:04, 21.07.2013.
Ўқилди: 5584 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.