Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

ЎФФ президенти Ислом бирдамлиги ўйинлари совриндорларини қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов Саудия Арабистони пойтахти Ар-Рийод шаҳрида бўлиб ўтаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларида муваффақиятли қатнашган Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси аъзолари ва мураббийлар штаби билан учрашди.

Уchrашув жуда самимий ва руҳлантирувчи муҳитда ўтди. О‘FF раҳбари Бекзод Маматқулов Ўзбекистон жаҳоннинг энг ривожланган спорт мамлакатларидан бирига айланиб бораётганини таъкидлар экан, бу ютуқлар замирида Ҳукуматимиз ва шахсан Президентимиз томонидан кўрсатилаётган катта эътибор ҳамда ғамхўрликнинг ўрни беқиёс эканини қайд этди:

“Куни кеча муҳтарам Президентимиз "Янги Тошкент" стадиони тамал тошини қўйар эканлар, бу мажмуа эртанги ғалабаларимизга асос бўлади. Мазкур иншоот ёшлар учун илҳом, халқимиз учун ифтихор рамзларидан бири бўлиб қолади ва миллионлаб футбол мухлисларига катта совға бўлади, деб таъкидладилар.

Албатта, бундай эътибор, ғамхўрликларга халқаро майдонлардаги зафарли юришлар, ютуқлар билан муносиб жавоб қайтариш лозим. Айниқса тўрт йилликнинг нуфузли турнирларида жамоавий спорт турларида қўлга киритилган ғалаба ғоят қадрли бўлади. Чунки у катта меҳнат, ҳамжиҳатлик, спортчиларнинг бирлиги ва фидойилигининг юқори намунасидир. Барчангизни бронза медали билан яна бир бор табриклайман”,
— деди Бекзод Маматқулов.

Йиғилишда О‘ФА президенти маслаҳатчиси Аваз Азизҳўжаев сўзга чиқиб, Ислом бирдамлиги ўйинларида қўлга киритилган бронза медали ҳали ташкил этилганига бир йил ҳам бўлмаган Футзал федерациясининг улкан муваффақияти эканини таъкидлади. Унга кўра, О‘FF томонидан амалга оширилган ислоҳотлар ва изланишлар натижасида эришилаётган ютуқлар танланган йўл ва стратегиянинг тўғрилигини яққол кўрсатмоқда.

Тадбирда миллий жамоа бош мураббийи Нодир Элибоев ҳамда жамоа сардори Машраб Одилов сўзга чиқиб, Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этиш имконияти ва билдирилган ишонч учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, Спорт вазирлигига, Миллий Олимпия қўмитасига ҳамда Ўзбекистон футзал федерациясига миннатдорлик изҳор этдилар.

Учрашув сўнгида Ислом бирдамлиги ўйинларида муваффақиятли иштирок этган миллий терма жамоа аъзолари Ўзбекистон футзал федерацияси томонидан муносиб тақдирланди. Жамоа аъзолари томонидан О‘FF президенти Б.Маматқуловга Ислом бирдамлиги ўйинларининг бронза медали топширилди.

ЎФФ раҳбарияти жамоага келгусидаги халқаро мусобақаларда ҳам юқори натижалар тилаб, уларнинг ғалабалари ортидан бутун мамлакат спорт жамоатчилиги фахр туйғусини ҳис этишини таъкидлади.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 21:08, 13.11.2025.
Ўқилди: 722 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7576]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6131]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5817]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3816]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2907]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2241]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2214]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2158]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1933]

Моуриньо «Реал» учун тўртта трансфер мақсадини белгилади [1902]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик