Кириш Регистрация

Остон Ўрунов Ҳоланд, Месси, Роналду ва Мбаппени ортда қолдирди (фото)

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Эроннинг “Персеполис” клуби футболчиси Остон Ўрунов сўнгги 24 соат ичида Transfermarkt порталида энг кўп қидирилган футболчига айланди. Бу ҳақда “Tarafdari.com” нашри хабар берди.

Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа 14 ноябрь, жума куни Мисрга қарши ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда Ўрунов ёрқин ўйин кўрсатди. Учрашувдаги ҳар икки голга ҳам айнан Остон муаллифлик қилди. Қолаверса, 24 ёшли вингер ўйин давомида 4 та аниқ зарба берди (2 та гол). Шунингдек, 1 марта дарвоза тўсинини пойлади, 18 та муваффақиятли дриблинг қилди ва битта калит пас берди.

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ўйнагани ортидан учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори эди. Манбага кўра, беллашувни томоша қилган мухлислар Ўруновнинг кўрсатган ўйинидан ҳайратда қолган. 24 ёшли футболчи ўша куни Эрлинг Ҳоланд, Лионель Месси, Криштиану Роналдо ва Килиан Мбаппе каби юлдузларни ортда қолдириб, Transfermarkt порталида энг кўп қидирилган футболчи бўлди.



Маълумот учун, Ўрунов 2019-йилдан бери Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келади. У ҳозирга қадар “оқ бўрилар” сафида 38 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ҳамда бир голли узатма муаллифига айланган. Футболчи 2024-йилдан бери Эроннинг “Персеполис” клуби шарафини ҳимоя қилади. Жорий мавсум теҳронликлар сафида 9 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига битта ассист ёздириб қўйган. Transfermarkt портали вингернинг қийматини 2 миллион еврога баҳолаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:09, 16.11.2025.
Ўқилди: 7225 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик