Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Шахмат. Жаҳон кубоги. Нодирбек Ёқуббоев илк ўйинда ғалаба қозонди, Жавоҳир Синдаров дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида бугун чорак финал босқичи доирасида илк учрашувлар бўлиб ўтди.

Жавоҳир Синдаров ушбу босқичда мексикалик Хосе Мартинесга қарши оқ доналарда ўйнади. Баҳснинг дастлабки 31 та юришигача тенглик сақланиб турди. 32-юришда эса рақиб хатога йўл қўйди ва Жавоҳир битта пиёдани уриб олишг имкониятини қўлга киритди. Аммо Синдаров бу имкониятдан негадир фойдаланмади. Оқибатда вазият яна тенглашди ва 3-юришга келиб томонлар дурангга имзо чекишди.

Бугун ўтказилган чорак финал партиялари орасида фақатгина Нодирбек Ёқуббоев ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз германиялик Александр Донченко қарши оқ доналарда ҳаракат қилди. Рақиб 11-юришда ноаниқ ҳаракат қилиши оқибатида Нодирбек кичик устунликни қўлга киритди ва у мазкур устунликни ўйин охиригача нафақат қўлдан чиқармади, балки уни ошириб борди. Ниҳоят 44-юришга келиб Донченко бир сипоҳ кам бўлиб қолгач, мағлубиятини тан олди.

Эртага чорак финалнинг жавоб ўйинлари ўтказилади. Ёқуббоевни дуранг натижа ҳам ярим финалга олиб чиқади. Синдаров эса жавоб баҳсида ғалаба қозонишга уруниб кўради. Яна дуранг қайд этилса, шахматчилар 19 ноябрр куни тай-брекда ғолиб номига аниқлик киритишади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:04, 17.11.2025.
Ўқилди: 1315 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.