Жаҳон чемпионати-2026 саралашида Англия терма жамоаси «K» гуруҳининг барча 8 та ўйинида ғалаба қозониб, 24 очко билан Мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.
Сарала баҳслари давомида "уч шерлар" сафида Деклан Райс энг кўп голли вазият яратган футболчи бўлди - 16 та. Кейинги ўринларда Маркус Рэшфорд, Жуд Беллингем (иккаласи ҳам 11 тадан), Морган Роджерс (10 та) ва Харри Кейн (8 та) жойлашди.














