Кириш Регистрация

"Нефтчи" "Қизилқум"га қарши ўйин учун чипталар сотуви бўйича расмий баёнот берди

Баҳо:
+1 | -

Айни пайтга келиб "Нефтчи" – "Қизилқум" учрашувига бўлган қизиқиш ниҳоятда юқори бўлгани сабабли, сотувга чиқарилган чипталар бугуннинг ўзидаёқ тўлиқ сотиб бўлингани ҳақида хабар берилган эди. Клуб матбуот хизмати бу борада тушунтириш берди.

«Кўплаб мухлисларимиздан "чипталар қандай қилиб бу қадар тез сотиб бўлди?" деган саволлар келмоқда.

Муҳташам "Истиқлол" стадионининг умумий сиғими 18 867 нафар мухлисни ташкил этади. Шундан:

889 та ўрин — тартибни сақлаш ходимлари учун,

13-сектордаги 447 та ўрин — меҳмон жамоа мухлислари учун,

қолган 17 531 та ўрин — Фарғоналик мухлислар учун ажратилган.

Мавсум бошланишидан аввал клуб томонидан йиллик абонементлар савдоси йўлга қўйилган бўлиб, мухлислар томонидан 7 445 дона абонемент харид қилинган. Қолган 10 086 та ўрин учун эса ҳар бир уй учрашуви олдидан алоҳида чипта савдоси амалга оширилмоқда.

22 ноябрь кунги учрашувга ҳам айнан 10 086 дона чипта сотувга чиқарилди. Чипталар бир шахсга 5 донадан ошмаган ҳолда, "Истиқлол" стадионидаги кассаларда ҳамда Марғилон шаҳридаги махсус кассамизда жойлашган 6 нафар чипта сотувчи томонидан сотилди.

Жамоамиз ҳар бир мухлисини қадрлайди. 24 йиллик орзу ушалишига жуда оз қолди. Биз ушбу тарихий кунда сизнинг ёнимизда бўлишингизни истаймиз.

Чиптага улгурмаган мухлисларимиз учун стадион атрофида катта мониторлар ўрнатилди — биргаликда бир кучмиз!», - дейилади "йўлбарслар" баёнотида.

Агарда "Нефтчи" ушбу ўйинда ғалаба қозонса, 2001 йилдан буён кутилаётган чемпионликни нишонлайди.

Манба: "Нефтчи" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 13:26, 18.11.2025.
Ўқилди: 1778 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6658]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3240]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2857]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2823]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2219]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1830]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1580]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик