Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Киммих: "Фаолиятим давомида бундай жисмонан бақувват футболчини кам учратганман"

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси сардори Йозуа Киммих ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Словакияга (6:0) қарши ўйиндан сўнг "Галатасарой" вингери Лерой Санега қойил қолди.

Немислар гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва тўғридан-тўғри мундиалнинг финал босқичига йўл олди.

"Фаолиятим давомида бундай жисмонан бақувват футболчини кам учратганман. У ҳар уч кунда кўп югуриши ва спринт билан шуғулланиши мумкин. У психологик жиҳатдан тайёр бўлса, биз унинг нималарга қодирлигини кўрамиз. У Словакияга қарши ажойиб ўйин ўтказди ва иккита гол урди, лекин прессингда ҳам ҳаракат қилди", - деди Киммих немис ОАВга.

Киритилди: 14:43, 18.11.2025.
Ўқилди: 1014 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик